14.03.2023 21:00
1383
Қозоғистон чемпионати. Игорь Сергеевнинг дубли «Тобол»ни 2-ўринга олиб чиқди

Қозоғистон Премьер-лигаси 3-тури доирасида «Тобол» ўз майдонида «Шахтёр»ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг 19 ва 57-дақиқада киритган голи Қўстанай клубига Қарағанда жамоаси устидан ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «Тобол» 3 ўйиндан кейин 9 очко билан 2-ўринга кўтарилди. Сергеев жамоаси пешқадам «Ордобаси»дан тўплар нисбатига кўра ортда қолмоқда.

Қозоғистон чемпионати. 3-тур
Тобол – Шахтёр – 2:1.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар