«МЮ» Каземиронинг дисквалификацияси устидан шикоят қилмайди
«Манчестер Юнайтед» Каземиронинг дисквалификацияси устидан шикоят қилмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар яримҳимоячиси АПЛнинг 27-турида «Саутҳэмптон»га қарши ўйинда (0:0) четлатилганди.
Бразилиялик футболчи бу мавсумда иккинчи марта қизил карточка олгани учун 4 ўйинга дисквалификация қилинди.
Клуб 31 ёшли яримҳимоячининг дисквалификацияси устидан шикоят қилмасликка қарор қилди. Шу тариқа у Англия Кубоги доирасида «Фулҳэм», АПЛда «Ньюкасл», «Брентфорд» ва «Эвертон»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар