14.03.2023 21:17
11952
Теглар
Манба: ЖЧ-2026 формати қандай бўлиши маълум. ФИФА дастлабки ғоядан воз кечди

Футболдаги энг нуфузли турнир 1930 йилдан бери ўтказилади. 23-маротаба ўтказиладиган навбатдаги мундиалдан унинг формати ўзгариши кутиляпти.

The Athletic'нинг ёзишича, янги формат 16 март куни Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИФА конгрессида тасдиқланади. Турнирда 48та жамоа иштирок этади.

Дастлаб жамоаларни 3тадан 16та гуруҳга бўлиш режа қилинганди. Аммо ФИФА бу ғоядан воз кечиб, 4та жамоадан иборат 12та гуруҳни маъқуллади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаганлар ва 3-ўрин соҳибларидан энг яхши 8таси 1/16 финалга йўл олади.

Жами 104та ўйин ўтказилади (32та жамоа иштирок этганида 64та ўйин бўлган). Турнир 39 кун давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиал АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, охирги жаҳон чемпионати 2022 йил Қатарда ўтказилди ва у 32та жамоа иштирок этган сўнгги мундиал сифатида тарихга муҳрланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар