14.03.2023 22:37
4810
Теглар
Қирол кубоги. «Ан-Наср» «Абҳа»ни мағлуб этиб, яримфиналга йўлланма олди

Саудия Арабистони қироли кубоги чоракфинали доирасидаги яна бир ўйин якунига етди.

Ар-Риёдда кечган баҳсда «Ан-Наср» «Абҳа»ни қабул қилиб, ғалаба қозонди – 3:1.

Учрашувда Ан-Нажи 11-сониядаёқ ҳисобни очган бўлса, Ал-Ҳайбари ва Маран ҳисобни йириклаштирди. Ягона жавоб голи эса Абдулфаттоҳ номига ёзилди.

Шу куни Роналду 87-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилган бўлса, Жалолиддин Машарипов 75-дақиқада Ғариб ўрнига майдонга тушди.

Қирол кубоги. Чоракфинал
«Ан-Наср» – «Абха» – 3:1

Голлар: Ан-Нажи 1, Ал-Ҳайбари 21, Муҳаммад Маран 49 – Абдулфаттоҳ 70.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар