13.03.2023 09:28
6484
Теглар
ВАР аралашмаганида «Барса» ва «Реал» бу мавсумда Ла Лигада тенг очко тўплаган бўларди 

ВАР аралашувисиз «Барселона» ва «Реал» Ла Лигада тенг миқдордаги очкога эга бўлишарди.

Ла Лиганинг 25-турида «Барселона» Бильбаонинг «Атлетик» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 87-дақиқада ҳакам Хиль Мансано ВАР ёрдамида Икер Мунианин тўп учун курашда қўл билан ҳаракат қилди деб баҳолаб, Иньяки Уильямснинг голини бекор қилди.

«Барселона» (65) 25-турдан сўнг турнир жадвалида «Реал»дан (56) 9 очкога олдинда бормоқда. Жамоалар 19 март куни Ла Лиганинг 26-турида тўқнаш келади.

Таҳлилчи Педро Мартиннинг фикрича, ВАР тизими ёрдамида қабул қилинган қарорлар туфайли «Барселона» 4 очко ишлаган. «Реал» эса ўз навбатида 5 очко йўқотган. ВАР ёрдамида қарорлар ўзгармаганида, 25-турдан сўнг иккала жамоа Ла Лигада 61 очкодан жамғарган бўларди.

Журналист ва статистика мутахассиси Родриго Бравонинг фикрича эса ВАР тизимисиз «Барса» ва «Реал» 60 очкодан тўплашарди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар