Манба: «Челси» ёзда 11 футболчини трансферга қўйишга тайёр
«Челси» клуби ёзги трансфер ойнасида 11 футболчиси билан хайрлашишни режалаштирган, дея ёзмоқда The Athletic.
Манба хабарига кўра, Лондон клуби трансфер ойнасида Бен Чилуэлл, Мэйсон Маунт, Матео Ковачич, Пьер-Эмерик Обамеянг, Кристиан Пулишич, Рубен Лофтус-Чик, Сесар Аспиликуэта, Конор Галлаҳер, Ҳаким Зиёш, Кай Ҳаверц ва Раҳим Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Қайд этиш жоиз, клуб янги раҳбарияти ўтган икки трансфер ойнасида янги ўйинчиларни сотиб олиш учун 611 миллион евро сарфлади. Бу борадаги харажатлар бўйича «Челси» етакчи саналади.
Маълумот учун, Грэм Поттер шогирдлари АПЛда 26 ўйиндан кейин 37 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар