13.03.2023 10:30
3823
Теглар
Хави: «Олтинга тенг ғалаба. ЕЧЛ ва Ла Лига ғолибидан 9 очкога олдинда эканлигимиздан мамнунман»

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 25-туридан ўрин олган «Атлетик»ка (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яна ўхшаш ғалаба. Яхшироқ ўйнашимиз ва ҳужум қилишимиз керак. Қийин стадионда ҳисобда олдинга чиқиб олдик, якунда чидашимиз керак эди, бу — нормал ҳолат.

Бу ғалаба олтинга тенг, 9 очко фарқ билан пешқадамликни сақлаб қолдик. Класикога ишонч билан ёндашамиз. Ғалаба қозонишга ҳақли эдик.

Бизда ўйин масаласини ҳал қилиш учун 2-3та голли вазиятлар бўлди. Лекин ҳимоядаги ишончли ўйин ҳам муҳим. Яхшиланишимиз, ҳужумда хотиржам ва сабрли бўлишимиз керак.

Позициямиздан жуда мамнунман. Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси ғолиби «Реал»дан 9 очко олдиндамиз», — деди каталонияликлар устози DAZN эфирида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар