13.03.2023 22:44
7069
Теглар
«Барселона» Альбага 38 миллион евро тўламаслик учун у билан хайрлашмоқчи

«Барселона» клуби жамоа ҳимоячиси Жорди Альба билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишни кўзламоқда, дея хабар беради Sport.

Испан нашрининг ёзишича, Каталония клуби чап қанот ҳимоячисига келаси мавсумдан бошлаб, йил давомида 38 миллион еврони бўлиб тўлаши лозим. Гап шундаки, Альба клубнинг пандемия давридаги молиявий оғир вазияти ва жамоа янги ўйинчиларининг Ла Лигада рўйхатдан ўтказишда муаммо юзага келганида аксарият ўйинчилар қатори маоши вақтинчалик қисқариши ва 2023/24 йилги мавсумда тўлиқ қоплаб тўланиши борасида клуб билан келишувга эришганди.

Манба хабарига кўра, «Барса» раҳбарияти ушбу маблағни кескин камайтириш ва асосий қисмини тўламаслик учун ёзда испаниялик футболчисини ижара асосида бошқа клубга ўтишга ёки клубни тарк этишга кўндирмоқчи. Клуб келаси йилда ҳам келишувдаги шартларни бажара олмаслигини тобора тушунмоқда. 

Маълумот учун, «Барса» ва Альба ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унга АҚШ клубидан таклиф борлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар