12.03.2023 20:36
3566
Суперлига. «Насаф» 90+9-дақиқадаги гол эвазига «Турон»ни мағлуб этиб, мавсумдаги дастлабки ғалабасига эришди

Суперлига 2-тури доирасидаги сўнгги ўйин Қаршида бўлиб ўтди.

Дастлабки турнинг икки аламзада жамоаларидан «Насаф» ўз майдонида «Турон»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб 31-дақиқада меҳмонлар аъзоси Қувондиқ Рўзиев томонидан очилган бўлса, бўлим якунида Жавоҳир Сиддиқов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 90+9-дақиқасига келиб, мезбонлар ғалабани илиб кетишди. Ҳусниддин Алиқулов жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев жамоаси мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Яйпанликлар эса кетма-кет 2-мағлубиятни тан олишди.

Суперлига, 2-тур
«Насаф» - «Турон» - 2:1

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Усмонов, Достон Раҳмонов.
VAR: Раҳимбек Каримов.
АVAR: Темур Гайнуллин.
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Голлар: Жавоҳир Сидиқов 45+5 пенальти, Ҳусниддин Алиқулов 90+9 - Қувондиқ Рўзиев 31.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (70.Абубакр Ризо Турдалиев, 88), 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (30.Азиз Холмуродов, 88), 17.Суҳроб Нуруллоев (2.Алибек Давронов, 75), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (15.Жўрабек Маннонов, 62), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (29.Муҳаммаджон Раҳимов, 62), 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.
«Турон»: 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 5.Марлен Чобанов, 7.Азимжон Аҳмедов, 11.Шоҳназар Норбеков (10.Ҳумоюн Муртазоев, 72), 14.Хуршид Мухторов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 21.Аъзамжон Алиев (19.Сардор Абдураимов, 55), 22.Душан Стоилкович, 44.Aнри Чичинадзе, 77.Билолхон Тошмирзаев.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар