12.03.2023 17:40
5767
Осиё кубоги U20. Жанубий Корея Хитой устидан иродали ғалабага эришиб, ЖЧ-2023га йўлланма олди

Осиё кубоги U20 чоракфинали доирасидаги учинчи баҳсда Жанубий Корея Хитойга қарши майдонга тушди.

«Жар» стадионида ўтган ўйинда Хитой 48-дақиқада Муталлиб Амирқорининг голидан кейин ҳисобни очган бўлса-да, кейинги дақиқаларда устунлик корейслар назоратига ўтди. 62-дақиқада Ким Йонг ҳисобни тенглаштириб, ўйин қўшимча бўлимларга ўтишини таъминлади. 100 ва 105-дақиқаларда корейслар яна иккита гол киритиб, яримфинал ва ЖЧ-2023 йўлланмасини қўлга киритишди – 3:1.

Шу тариқа, Жанубий Корея яримфиналда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Ўйин 15 март куни ўтказилади.

Осиё кубоги U20. 12 март
Жанубий Корея – Хитой – 3:1

Голлар: Ким Йонг Хак 62, Сунг Жинг 100, Чой Сеок Хьюн 105 - Муталлиб Аминқори 48.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар