12.03.2023 03:10
5396
Теглар
Лига 1. Мбаппенинг 90-дақиқадаги голи «ПСЖ»га ғалаба келтирди

Франция чемпионатининг 27-турида «ПСЖ» сафарда «Брест» билан баҳс юритиб, 90-дақиқада Мбаппенинг голи эвазига ғалабани илиб кетди. Голга Месси асссистентлик қилди. 

Париж клуби очколарини 66тага етказиб, чемпионлик сари яна бир қадам ташлади ва энг яқин таъқибчиси «Марсел»дан 11 очкога ўзиб кетди. «Брест» 23 очко билан 15-поғонада қолди.

Лига 1. 27-тур

Брест — ПСЖ 1:2

11 март, «Стад Франсис Ле Бле»

Голлар: Онора (43) — Солер (37), Мбаппе (90).

Брест – Бизот, Фадига (Эрей, 81), Дари, Брассье, Дюверн, Онора, Дель Кастийо (Лемарешаль, 76), Белькебла, Ле-Мелу, Маньетти, Мунье (Ле Дуарон, 67).

ПСЖ – Доннарумма, Пембеле (Бернат, 75), Рамос, Данилу Перейра, Мендеш, Верратти, Фабиан Руис (Витинья, 75), Солер (Экитик, 81), Заир-Эмери (Саншеш, 89), Месси, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Мбаппе (86), Белькебла (86).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар