Бундеслига 24-турида «Боруссия» Дортмунд Гельзенкирхенда «Шальке» меҳмони бўлди.
Рур дербиси олдидан мезбонлар турнир жадвалида сўнгги ўринда, меҳмонлар эса пешқадамлар сафида бораётган бўлса-да, бу ўйин натижасига акс этмади.
Дортмундликлардан Нико Шлоттербек ва Рафаэл Геррейро томонидан киритилган голларга мезбонлардан Мариус Бюльтер ва Кенан Караман жавоб қайтарди – 2:2.
Шу тариқа, «Боруссия» очко йўқотиб, 50 очко билан «Бавария»дан 2 очкога ортда қолмоқда, «Шальке» эса ҳозирча 20 очко билан 17-ўринга кўтарилди. Сўнгги 18-ўриндаги «Ҳоффенҳайм» (19 очко) ўз ўйинини якшанба куни ўтказади.
Бундеслига. 24-тур
Шальке – Боруссия Д 2:2
Голлар: Бюльтер 50, Караман 79 – Шлоттербек 38, Геррейро 60.
Шальке – Фэрманн, Брюннер, Йосида, Йенц, Матричани, Крал, Краус (Баланта, 74), Айдин (Мор, 74), Саласар (Караман, 68), Фрай (Теродде, 74), Бюльтер.
Боруссия Д – Майер, Хуммельс, Шлоттербек, Рюэрсон, Геррейру, Джан, Беллингем, Вольф, Аллер (Модест, 80), Мален (Рейна, 80), Байно-Гиттенс (Дауд, 68).