АПЛ 27-тури доирасидаги шанба кунги сўнгги учрашув якунига етди.
Лондонда ўтган баҳсда «Кристал Пэлас» «Манчестер Сити»га қарши саф тортиб, пенальтидан киритилган гол эвазига мағлуб бўлди – 0:1. «Шаҳарликлар»нинг ягона голи Ҳоланд номига ёзилди. Бу унинг жорий мавсум АПЛдаги 28-голи бўлди.
Шу тариқа, «Сити» 61 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Арсенал» ҳисобида 63 очко бўлиб, улар ўз ўйинларини эртага, якшанба куни «Фулҳэм»га қарши ўтказишади.
АПЛ. 27-тур
Кристал Пэлас – Манчестер Сити 0:1
Гол: Ҳоланд, 79 пенальти.
Кристал Пэлас – Гуаита, Клайн, Андерсен, Гехи, Митчелл, Миливоевич (Ахамада, 61), Шлупп, Локонга, Олисе, Айю, Заа.
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Аканжи, Аке, Гюндоган, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Фоден (Альварес, 58), Ҳоланд.