Нуньес Салоҳни ортда қолдириб, «Ливерпул»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
Дарвин Нуньес феврал ойида «Ливерпул»нинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Уругвайлик ҳужумчи овозлар сонига кўра яримҳимоячи Стефан Байчетич ва ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни ортда қолдирди.
Нуньес февраль ойида клуб сафида барча мусобақаларда 4та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.
23 ёшли форвард бу мавсумда иккинчи марта «Ливерпул»нинг ой футболчисига айланди. У ноябр ойида ҳам энг яхши сифатида эътироф этилганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар