Италия чемпионатининг 26-турида «Интер» кутилмаганда меҳмонда «Специя»га ютқазиб қўйди.
Танаффусдан сўнг Шомуродов ўрнига майдонга туширилган Мальдини ҳисобни очган бўлса, Лукаку 83-дақиқада мувозанатни тиклади. 87-дақиқада эса мезбонлар тўпурари Нзола жамоасига узоқ кутилган ғалабани келтирди.
Беллашувда 3 бор пенальти белгиланди, биринчи бўлимда Мартинес фойдалана олмади.
7 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйган «Специя» 24 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди. «Интер» 50 очко билан 2-поғонага жойлашган.
А Серия. 26-тур
Специя — Интер 2:1
10 март, «Альберто Пикко»
Голлар: Мальдини (55), Нзола (87, пенальти) — Лукаку (83, пенальти).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Мартинес (14).
Специя – Дронговски, Амьян, Николау, Кальдара, Ампаду, Бурабия, Журковски (Экдаль, 46), Агудело (Коваленко, 67), Шомуродов (Мальдини, 46; Висьневски, 89), Нзола, Гьяси (Феррер, 81).
Интер – Ҳанданович, Дармиан (Карбони, 80), Д`Амброзио (Думфрис, 66), Ачерби, Бастони, Гозенс (Димарко, 66), Мхитарян (Жеко, 66), Брозович, Барелла (Чалхонўғли, 66), Лукаку, Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Гьяси (6), Кальдара (12), Николау (71).