10.03.2023 11:45
3034
Тен Ҳаг: «МЮ»да характер бор. Муваффақиятсизликка бўлган муносабатимизни кўриш ажойиб»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Бетис»га (4:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Иккала бўлимда ҳам жуда яхши ўйнадик. Танаффусгача 3:0 ҳисобида олдинда боришимиз керак эди, лекин битта хатога йўл қўйиб 1:1 ҳисобида якунладик.

Чиройли голлар урдик, мухлисларга ўз қўллаб-қувватлашларини кўрсатиш учун сабаб бердик — улар ҳам шундай қилишди, бунинг учун жуда миннатдормиз.

Ишга муносабат аъло даражада бўлди. Тўп билан яхши ишладик, жойларни алмаштириб, ҳимоячиларнинг ортидан югуриб чиқдик. Кўп имкониятлар яратдик.

Жамоа муваффақиятсизликларга қандай муносабатда бўлишини кўриш ҳар доим ажойиб. Бу мавсумда биринчи марта қайтадан бошлаётганимиз йўқ. Бу жамоа характерга эга, шунинг учун буни қадрлайман.

Вегорст кўп марта гол уришга яқин келган. У бошқаларга вазиятлар яратди ва тўп киритишга ҳақли эди. 

Бруну қойилмақом ўйнади, жамоани бошқарди, ўйинни ўқиди ва яхши паслар берди, кейин эса ўзи гол урди», — деди манкунианликлар устози BT Sport эфирида.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар