Сўнгги 5 ўйинда 5та гол урган Ди Мария «Юве»нинг ушбу мавсумдаги мақсадларини айтди
«Ювентус» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Фрайбург»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футболчи баҳсдаги ягона голга муаллифлик қилди.
«Менда бироз оғриқ бор эди, лекин бу — жуда кўп ўйинлардан кейинги нормал чарчоқ. Бугун қаттиқ ишлаш ва ғалаба қозониш муҳим эди. Жамоага ёрдам берганимдан хурсандман ва бундан кейин ҳам ёрдам беришга умид қиламан.
Европа Лигасида ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қиламиз, бу — бизнинг мақсадларимиздан бири, шунингдек, Италия Кубоги ҳам. Иккала совринни ҳам ютиш учун ҳаракат қиламиз», — деди аргентиналик вингер Sky Sport Italia нашрига.
Маълумот ўрнида, Ди Мария сўнгги 5та ўйинда 5та гол урди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар