Саудия Арабистони чемпионатининг 20-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ан Наср» сафарда «Ал Иттиҳод»га минимал ҳисобда ютқазиб қўйди.
Риёдликлар сафида Криштиану Роналду тўлиқ ўйнади, ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов 76-дақиқада захирадан майдонга тушди.
«Ал Иттиҳод» очколарини 47тага етказиб, пешқадамга айланди. «Ан Наср» 46 очко билан 2-поғонага тушди.
Саудия Арабистони чемпионати. 20-тур
Ал Иттиҳод — Ан Наср 1:0
9 март, «Кинг Абдуллоҳ Спорт Сити»
Гол: Ромариньо (80).
Ал Иттиҳод – Гроэ, Ал Олайян, Ҳегази, Шараҳили, Бамасуд (Aл Ҳавсави, 69), Коронадо, Бруно Энрике, Ҳамид, Ромариньо (Камара, 88), Амдалла, Ал Биши (Ал Обод, 60).
Ан Наср – Ал Ақиди, Ал Ғаннам, Альваро Гонсалес, Маду, Ал Амри (Бушаль, 83), Конан, Луис Густаво (Ал Ҳайбари, 46), Ас Сулайҳим (Ал Ҳасан, 76), Маран (Ан Нажи, 59), Роналду, Ғариб (Машарипов, 76).
Огоҳлантиришлар: Бамасуд (68), Конан (84).