Хвича – А Серияда ойнинг энг яхши ўйинчиси
Хвича Кварацхелия А Серияда ой лауреати деб топилди.
«Наполи»нинг гуржистонлик хавбеки февраль ойида 4 ўйинда 3та гол ва ассистга муаллифлик қилган.
Хвичадан ташқари, Алексей Миранчук («Торино»), Виктор Осимҳен («Наполи»), Анхель Ди Мария («Ювентус») ва Федерико Баскиротто («Лечче») сингари ўйинчилар ҳам ойнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатига киритилганди.
Маълумот учун, 22 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи жорий мавсум А Серияда 21 ўйинда 10та гол ва 9та ассист қайд этган. Неаполь клуби турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар