09.03.2023 08:22
7634
Теглар
Ўтган бир йил бўйича дунёнинг энг яхши ассистентлари рейтинги эълон қилинди 

CIES Football Observatory дунёнинг энг яхши ассистентлари рейтингини эълон қилди.

Рейтинг WyScout компаниясининг ўтган йил давомида 75та миллий лигадан олинган маълумотларига асосланади. Ҳисоб-китобларда голли узатмалар сони ва ўтказилган ўйинларнинг махсус коэффициенти инобатга олинган.

Рўйхатни «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне бошқариб турибди. Рейтингда «Барселона» вингери Усмон Дембеле иккинчи, «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси эса учинчи ўринни эгаллаган.

1. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 23,4 очко (18 ассист)
2. Усмон Дембеле («Барселона») – 17,5 (14)
3. Лионель Месси («ПСЖ») – 16,8 (17)
4. Душан Тадич («Аякс») – 15,1 (19)
5. Неймар («ПСЖ») – 14 (14)
6. Деян Кулусевски («Тоттенҳэм») – 13,8 (12)
7. Букайо Сака («Арсенал») – 13,3 (11)
8. Антуан Гризманн («Атлетико») – 13,1 (11)
9. Аҳмад Саид  («Замалек») – 13 (19)
10. Майк-Трезор Ндайишимийе («Генк») – 12,7 (18).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар