«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «ПСЖ»га (2:0, биринчи ўйин — 1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Натижалар қандай ўйнашимизга боғлиқ. Футбол очкўзлиги ва менталитетини маҳоратимиз билан уйғунлаштирсак, ҳамма нарсага эриша оламиз. Ҳаммаси бу икки жиҳатнинг бирга бўлишига боғлиқ. Шунда биз жуда яхшимиз.
Шунчаки ўйнай бошласак, Бундеслигада бизга муаммо туғдирадиган кўплаб жамоалар бор, уларнинг ҳар бири «Бавария»га қарши ўйинга тўғри муносабатда бўлади.
«ПСЖ» билан биринчи бўлимда ўйин олдидан кўп гапирганимизни кўрсатмадик. Жуда кўп бўш ҳудудлар қолдирдик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳимояландик ва тўпга эга бўлганимизда хавф туғдирдик. Якунда ҳақли ғалаба», — дея мюнхенликлар устозининг сўзларини келтиради Fussball News.