09.03.2023 18:09
5135
Теглар
«Месси – «ПСЖ»нинг асл муаммоси. Унинг катта маоши сабабли клуб янги ўйинчи сотиб ололмайди». Ротен Леони танқид қилди

«ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси собиқ футболчиси Жером Ротен Париж клуби Лионель Месси билан шартномани узайтирмаслиги тарафдори.

«Мессининг Мюнхендаги ўйини нормал ҳолатми? У барча яккакурашларни ютқазди. Тўпни қабул қилиб олгач, олдинга узатиши мумкин эди. Аммо бунинг ўрнига у фақат Мбаппега етказмоқчи бўлди. Лионель бирорта ҳам вазият ярата олгани йўқ.

Одатда, Мессини танқид қилганимда, ижтимоий тармоқларда мени бурдалаб ташлашади. Энди ўшалар тушунтирсин-чи, у нимаси билан жамоага ёрдам бера олди? 

Шундан кейин ҳам эртага «ПСЖ» Месси билан келишувни узайтираётгани ҳақида эшитсам, «Парк де Пренс»га ортиқ қадам босмайман.

«ПСЖ»нинг асл муаммоси у. Унга ўхшаган ўйинчилар туфайли клуб янги ўйинчиларни қўшиб ололмайди. Чунки маошлар учун харажат жуда ҳам катта», - дейди «ПСЖ» собиқ ўйинчиси.

Маълумот учун, 44 ёшли Ротен 2004-2010 йиллар давомида «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган. 

Аввалроқ, «ПСЖ» ва Месси ўртасидаги келишув узайтирилиши борасида музокара ўтказилаётгани ҳақида хабар қилинганди. 35 ёшли форварднинг амалдаги келишуви 30 июнь куни якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар