Конте мавсум якунида «Тоттенҳэм»ни тарк этади. Томонлар келишувни узайтириш бўйича музокарани тўхтатган
«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте жорий мавсум якунида Лондон клуби билан хайрлашади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Тоттенҳэм» Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Милан» тўсиғидан ўта олмай турнирни тарк этгач, италиялик мутахассиснинг ёзда жамоани тарк этиш масаласи деярли ҳал бўлган. Конте ва лондонликлар ўртасидаги шартнома мавсум якунида тугайди. Томонлар келишувни узайтириш масаласида музокараларни тўхтатган.
Қайд этилишича, Антонионинг ўзи Лондондаги фаолияти борасида мавсум якунлангач, бир қарорга келишини маълум қилган. Манбаларга кўра эса, у жамоани тарк этишни режалаштирган.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» сўнгги уч ўйинда 2 мағлубият ва дуранг қайд этди. Клуб АПЛда 26 ўйинда 45 очко жамғариб, ҳозирча 4-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар