09.03.2023 22:08
8912
Теглар
«Эль-Класико» учун чиқарилган чипталар бир соат ўтмай сотилди

Ла Лига доирасидаги «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув учун чиқарилган чипталар бир соатга етмай сотилди.

Marca хабарига кўра, «Барселона» клуб карталарига эга мухлислар учун чипта сотувини 24 соат аввал бошлаган. Қолган чипталар эса сотув бошланганидан бир соат ўтмай эркин савдода қолмай, сотиб бўлинган. 

Маълумот учун, Ла Лига 26-тури доирасида «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 19 март куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. «Барса» турнир жадвалида 62 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Мадрид клуби 53 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар