«Бавария» еврокубоклардаги 500-ўйинини ўтказди.
Чемпионлар Лигасида ушбу мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган «Бавария» 1/8 финалда «ПСЖ»га (2:0) қарши баҳсда ўзининг юбилей ўйинини ўтказди.
Мюнхен клубининг еврокубоклардаги ўйинлари 500тага етди.
Еврокубокларда энг кўп ўйин ўтказган клублар орасида Германия чемпиони 3-ўринда бормоқда. Олдинда эса «Реал» (566) ва «Барселона» (580).
Айнан шу клублар «Бавария»дан (1066) еврокубокларда кўпроқ гол уришган — «Реал» (1209) ва «Барселона» (1148).
«Бавария» еврокубокларда энг кўп «Реал» билан тўқнаш келган. Азалий рақиблар ўзаро 26 бор рўбарў келишган. Мюнхенликлар «қироллик клуби»ни 11 маротаба мағлуб этган, 12 бор енгилган ва 3та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган.
«Бавария» 1969 йилдан бери фақат 1978/79 ва 1992/93 йилги мавсумларда еврокубокларни ўтказиб юборган.
Клубнинг энг йирик ғалабаси Кипрнинг «Анортосис»и устидан 1983/84 йилги мавсумда қўлга киритилган (10:0). Энг йирик мағлубиятни эса 1970/80 йилги мавсумда «Айнтрахт»дан қабул қилиб олган (0:5).
«Бавария» сафида еврокубокларда энг кўп ўйин ўтказган футболчи Томас Мюллердир — 142. Энг яхши тўпурар эса Роберт Левандовски саналади — 69.
Маълумот учун, «Бавария» ЕЧЛда 6 бор чемпион бўлган.