Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинлари доирасидаги марказий тўқнашувлар чоршанба оқшомидан ўрин олган. Месси ва Мбаппе етакчилигидаги «ПСЖ» Париждаги мағлубиятдан кейин Мюнхенда «Бавария»дан устун келишга уринса, «Тоттенҳэм» «Милан» тўсиғидан ўтиш учун курашади.
Икки ҳафта аввал «Парк де Пренс»да ўтган дастлабки ўйинда Кингсли Коман собиқ жамоасини ранжитиб, «Бавария»га минимал ҳисобдаги ғалаба келтирган эди. Шунга қарамай, Париж ва Мюнхен клубларининг сўнгги ўйинлардаги ўзаро қарама-қаршилигига назар ташласак, бу жуфтликда ҳали ҳеч нарса маълум бўлиб улгурмаганига ишониш мумкин. Зеро, бу жамоалар ўртасидаги охирги 3 баҳсда меҳмонлар ғалаба қозонган. Шу жумладан, 2022/21 йилги мавсумда Маурисио Почеттино қўл остидаги парижликлар Килиан Мбаппенинг дубли эвазига Германиядан ғалаба (3:2) билан қайтган. Франциялик ҳужумчи икки ҳафта аввалги ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб, ўйинда бурилиш ясай олганди. Бу сафар Неймар ҳам йўқлигини инобатга олсак, Мбаппе ва Месси гарданида янада каттароқ масъулият юкланади. Немис клубида ҳам йўқотишлар бор – Эрнандес жароҳат сабабли, Павар эса дисквалификация боис майдонга туша олмайди. Садио Мане эса асосий таркибда бўлмаслигини ўйин олдидан Нагельсманн маълум қилди. Ҳар қандай вазиятда ҳам «Альянц-Арена»даги тўқнашув мухлисларга кутилган шиддатни тақдим этишига ишониш мумкин.
Туннинг иккинчи параллель баҳси Лондонда ўтади. Икки ҳафта аввал Италияга сафар қилиб «Милан»дан минимал ҳисобда мағлубиятга учраган «Тоттенҳэм» мухлислари қаршисида вазиятни ўнглашга интилади. Англиядаги ўйин олдидан ўтказилган сўнгги машғулотларда «Милан» форварди Оливье Жиру иштирок этмаган бўлса-да, «россонерлар» устози франциялик ҳужумчининг ўйинга тушиши мумкинлигини маълум қилди. Антони Конте ҳам таркибда жиддий йўқотиш йўқлиги ва шогирдлари икки тўп фарқи билан ғалаба қозониш учун борини беришини айтиб ўтди. Туманли Альбиондаги учрашув ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.
ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб ўйинлари
8 март (чоршанба)
«Бавария» - «Пари Сен-Жермен»
Ўйин бошланиш вақти: 01:00
ТВ-трансляция: Спорт
«Бавария»: Соммер; Станишич, Упамекано, де Лихт; Коман, Kиммих, Горецка, Дэвис; Мюллер, Мусиала; Шупо-Мотинг
Ўйнамайди: Нойер (жароҳат), Эрнандес (жароҳат), Павар (дисквалификация)
Сўроқ остида: Мазрауи (бетоб)
Огоҳлантирилса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Киммих, Мазрауи
«ПСЖ»: Доннарумма; Рамос, Маркиньос, Данилу; Ҳакими, Руис, Верратти, Витинья, Нуну Мендеш; Mесси, Mбаппе
Ўйнамайди: Неймар (жароҳат), Кимпембе (жароҳат)
Сўроқ остида: Ҳакими (жароҳат), Мюкиле (жароҳат), Ренату Саншеш (жароҳат)
Огоҳлантирилса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Рамос, Верратти
Биринчи ўйин: 1:0
«Тоттенҳэм» - «Милан»
Ўйин бошланиш вақти: 01:00
ТВ-трансляция: Ёшлар
«Тоттенҳэм»: Форстер; Ромеро, Лангле, Дэвис; Эмерсон, Скипп, Хейбьерг, Перишич; Kулусевски, Kейн, Сон Ҳён Мин.
Ўйнамайди: Бентанкур (жароҳат), Биссума (жароҳат), Дайер (дисквалификация), Льорис (жароҳат), Сессеньон (жароҳат)
Огоҳлантирилса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Бентанкур, Лангле, Ромеро
«Милан»: Меньян; Калюлю, Tьяу, Tомори; Салемакерс, Тонали, Kрунич, Эрнандес; Браим Диас, Жиру, Рафаэл Леау
Ўйнамайди: Флоренци (жароҳат), Беннасе (жароҳат), Калабрия (жароҳат)
Огоҳлантирилса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Bалло, Kрунич, Tомори, Тонали
Биринчи ўйин: 0:1.