08.03.2023 13:58
11747
Мюллер Мбаппенинг «ПСЖ» фаворитлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

Томас Мюллер Килиан Мбаппенинг «Бавария» — «ПСЖ» баҳси фаворити ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. 

Франциялик ҳужумчи қарама-қаршиликда ўзи ўйнаётган «ПСЖ» фаворит эканлигини айтганди. 

«Ҳар ким ўзича хулоса чиқаради. Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Менимча, бу —  устунлик. Аммо футболда бир гол фарқини ҳар доим қайтариб олиш мумкин. Унинг фикрини тушунаман. У ўзига жуда ишонган.

«ПСЖ»даги севимли футболчим? Осон савол. Килиан. У — жарима майдончасида тўғри қарорлар чиқарадиган, қойилмақом энергияга эга ўйинчи. 

Бутун дунё уни томоша қилишдан завқланади. Аммо унга халақит беришга ҳаракат қиламиз. Агар режамиз амалга ошса, Килиан хурсандчилик бўлмайди», — дея Мюллернинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

«Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб ўйини бугун, 8 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар