Кристоф Дюгарри Неймарнинг жароҳати «ПСЖ»га фойда келтиришига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лига 1 доирасида «Лилл»га (4:3) қарши ўйинда Неймар тўпиғидан жароҳат олди ва шу сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди. Яқин кунларда ҳужумчи операция қилинади.
«ПСЖ» учун Неймар жароҳат олганидан хурсандман. Менимча, бу — Кристоф Галтье учун ажойиб имконият. У аввалроқ жасорат кўрсатиб, Неймарни жамоадан олиб ташлаши керак эди, бу ягона ечим эди. Усиз жамоа анча мувозанатли: ҳимояда 5 футболчи, 3 яримҳимоячи ва олдинда Мбаппе ҳамда Месси.
«ПСЖ» бироз қуйироқ ўйнайди ва қарши ҳужумда рақибни ушлайди. Бу жамоа вазиятни назорат қила олмаётганди, чунки тўпни йўқотиб қўйганида олдиндаги 3 футболчи ҳимояланмайди ва хавф ортади. Улар рақибга жуда кўп имконият беришади.
Аммо муаммо шундаки, Неймарнинг ўрнини боса оладиган футболчилар кўп эмас. Экитик ҳозирча етарли даражадамас. Бошқа ҳужумкор ўйинчилар ўртача. «ПСЖ» таркиби унчалик яхши мувозанатга эга эмас», — деди Франция миллий жамоасининг собиқ футболчиси RMC Sport билан суҳбатда.