Араухо дисквалификация қилинди. У «Атлетико»га қарши ўйнамайди, «Реал» билан ўйинда сафга қайтади
«Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо бир ўйинга дисквалификация қилинди.
Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) мусобақалар қўмитаси «Валенсия»га қарши ўйинда (1:0) майдондан четлатилган «Барселона»нинг уругвайлик ҳимоячисини бир ўйинга дисквалификация қилиш қарорини эълон қилди.
Шу тариқа, 24 ёшли Араухо Ла Лига 25-тури доирасида 12 март куни ўтадиган «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юборади. У 19 март куни «Реал»га қарши ўйинга майдонга туша олади.
Аввалроқ, Араухонинг Испания фуқаролигини олгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунга қарамай, у Уругвай миллий жамоасидаги фаолиятини давом эттиради.
Маълумот учун, Рональд жорий мавсум Ла Лигада 13 ўйинда майдонга тушган.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар