08.03.2023 20:35
4913
«Ҳамма ҳам хато қилади, биз бир кемадамиз». Тен Ҳаг Бруну «МЮ» сардори бўлиб қолишини айтди

Эрик тен Ҳаг «Ливерпул»га қарши ўйиндан кейин Бруну Фернандеш танқид остида қолаётган бўлса-да, «Манчестер Юнайтед» сардори бўлиб қолишини маълум қилди.

«Энфилд»да 0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин аксарият журналист ва собиқ футболчилар португалиялик ўйинчини танқид қилиб, ундан сардорлик боғичи олиниши кераклиги ҳақида гапиришганди.

«Футболчилар менга панд беришдими? Йўқ. Биз бир кемадамиз – биргаликда ғалаба қозонамиз, мағлубият ҳам ҳаммамизники. Ҳа, якшанба куни биз тартибсизлик ва интизомсизликка йўл қўйдик ва энди буни тўғрилашимиз керак.

Фернандеш сардор бўлиб қоладими? Ҳа. У мавсумни ажойиб тарзда ўтказмоқда. Ҳозирги даражага кўтарилишимизда унинг ҳам ҳиссаси беқиёс. У жамоани руҳлантириб, олға бошлайди. Барча хато қилади ва бу бизга дарс бўлади. Бу мағлубиятдан кейин мен ҳам ўз устимда ишлайман, у ҳам.

Бруну аққли ўйинчи. Ҳарри Магуайр таркибда бўлмаган пайтда у жамоамиз сардори эканидан хурсандман», - дейди тен Ҳаг.

Маълумот учун, «МЮ» Европа лигаси 1/8 финал дастлабки ўйини доирасида 9 март, пайшанба оқшомида «Бетис»га қарши майдонга тушади. Ўйин «Олд Траффорд» стадионида соат 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар