«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги «Бавария» билан жавоб ўйини ҳақида гапирди.
«Биз чемпионлик учун курашамиз. «Марсел»га қарши ўйинда кучлироқ ўйнадик, жамоа сўнгги ғалабалар эвазига кучайди.
Кейинги босқичга ўтиш учун «Бавария» билан қарама-қаршиликда ҳамма нарса қилишга ва вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Бу — умумий мақсад.
Ўйинга шундай муносабат билан келиш муҳим. Мюнхенда бизни биринчиси каби тенг ва жуда қийин ўйин кутмоқда.
Ҳаммасини майда деталлар ҳал қилади, чунки бу стадионда ғалаба қозониш қийин. Аммо агар биз ҳамма нарсани тўғри қилсак, вазиятни ўзгартира оламиз.
Чемпионлар Лигасидаги юришимизни давом эттирмоқчимиз ва буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз», — дея Мессининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Беллашув 8 март куни бўлиб ўтади. Париждаги ўйинда «Бавария» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.