07.03.2023 22:35
4077
«Челси» мағлубият нималигини билмаётган «Боруссия»га қарши, «Брюгге» «Бенфика» меҳмони. ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинлари олдидан 

Бугун, 7 март сешанба оқшомида Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувларига старт берилади. Лондонда «Челси» мағлубият нималигини билмаётган «Боруссия» Дортмундга қарши саф тортса, «Брюгге» Лиссабонда ўтадиган «Бенфика»га қарши баҳсда мўъжиза яратишга уринади. 

ЕЧЛда мағлубият нима эканини билмай келаётган «Бенфика» дастлабки ўйинда сафарда «Брюгге»дан 2:0 ҳисобида устун келганди. Шу боис, португалияликларда чоракфиналга чиқиш имконияти нисбатан юқори. Шундай бўлсада, бельгияликлар меҳмонда сенсация кўрсатишга уринади. 

Инқироз кўчасидан чиқиб кета олмаётган Грэм Поттер мураббийлигидаги «Челси» эса Дортмундда «Боруссия»га минимал ҳисобда ютқазгач, Лондонда вазиятни ўнглашга уринади. Аммо АПЛда 10-ўринда бораётган «аристократлар» 2023 йилда ҳали мағлубият тугул, дуранг ҳам қайд этмай, фақат ғалаба қозонаётган Бундеслига етакчиларидан бирини тўхтата олармикан? Буни «Стемфорд Бриж»даги баҳсда кўрамиз. 

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб ўйинлари

7 март (сешанба)

«Челси» - «Боруссия»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: Спорт

«Челси»: Кепа; Чалоба, Кулибали, Фофана; Жеймс, Ковачич, Энцо Фернандес, Чилуэлл; Мудрик, Жоау Феликс, Ҳаверц

Ўйнамайди: Канте (жароҳат), Броя (жароҳат), Менди (жароҳат), Mаунт (дисквалификация), Тьяго Силва (жароҳат)

Сўроқ остида: Жеймс (жароҳат) , Аспиликуэта (мия чайқалиши)

Сариқ карточка олса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Галлахер, Жеймс, Кулибали, Мудрик, Тьяго Силва

«Боруссия»: Кобель; Вольф, Зюле, Шлоттербек, Геррейру; Жан, Салих Эзжон; Бранд, Беллингем, Ройс; Алле

Ўйнамайди: Адейеми (жароҳат), Дюранвиль (жароҳат), Камара (жароҳат), Морей (жароҳат), Мукоко (жароҳат), Райерсон (дисквалификация)

Сўроқ остида: Кобель (жароҳат), Мален (жароҳат)

Сариқ карточка олса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Жан, Салих Эзжон

Биринчи ўйин: 0:1 

«Бенфика» - «Брюгге»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: Ёшлар

«Бенфика»: Влаходимос; Бах, Антониу Силва, Отмаменди, Гримальдо; Эурснес, Флорентину; Жоау Мариу, Нерес, Рафа Силва; Гонсалу Рамуш

Ўйнамайди: Дракслер (жароҳат), Ристич (жароҳат)

Сўроқ остида: Бах (номаълум)

Сариқ карточка олса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Флорентину, Гонсалу Рамуш, Жоау Мариу, Отаменди

«Брюгге»: Миньоле; Мата, Мехеле, Силла, Мейер; Сова, Нильсен, Ванакен, Бьюкенен; Жутгла, Ланг

Ўйнамайди: Хендри (жароҳат), Сков-Ольсен (жароҳат)

Сариқ карточка олса жавоб ўйинини ўтказиб юборади: Бьюкенен, Миньоле, Нильсен, Одои, Сова

Биринчи ўйин: 2:0. 

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар