06.03.2023 20:55
2845
Теглар
«Навбаҳор» стадионида ёнғин чиққани рад этилди. Воқеа ўйингоҳ ташқарисида юз берган

«Навбаҳор» клуби жамоа уй стадиони бўлмиш «Марказий» стадионда ёнғин чиққани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Бироз олдин айрим телеграм каналларида «Навбаҳор» стадионида ёнғин чиққанлиги айтилмоқда» номи остида видеолавҳа тарқалди. 

«Навбаҳор» ПФК ушбу видеолавҳа бўйича шуни маълум қиладики, ёнғин «Марказий» стадиони ҳудудида эмас, балки, унинг ташқарисида юз берди ва Наманган вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлик хизмати ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Наманган вилояти бўлими ходимлари томонидан тезда бартараф этилди», - дейилади клуб хабарида.

Қайд этилишича, ёнғин ҳеч қаерга зарар етказмаган ва ундан ҳеч ким жабрланмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар