06.03.2023 16:01
4228
Теглар
Гвардиола: «ЕЧЛда иштирок этиш баъзан АПЛдаги ғолибликдан муҳимроқ»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг айтишича, Чемпионлар лигасидаги иштирок гоҳида Премьер-лигадаги ғолибликдан муҳим саналади.

«Сизга ишонч билан айтаманки, мавсум якунларига кўра биз Чемпионлар лигасига йўлланма олсак, Манчестердаги энг яхши ресторанга бориб, энг яхши кечки овқатга буюртма бераман. Чунки бу биз клубга беришимиз мумкин бўлган энг яхши турнир.

Чемпионлар лигасида иштирок этиш баъзида АПЛдаги ғолибликдан муҳимроқ», - дейди «Манчестер Сити» устози.

Маълумот учун, «Сити» АПЛда 26 ўйиндан кейин 58 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Арсенал» билан фарқ 5 очкони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар