05.03.2023 02:28
4795
Теглар
Равшан Ҳайдаров: «Катта куч сарфладик. Футболчилар эмоционал жиҳатдан ҳам толиқишди»

Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров  Ироққа (1:0) қарши Осиё Кубоги U-20 баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим бўлганлиги сабабли дастлабки дақиқалардан қизғин ўтди. Қизил карточка туфайли услубимиз ўзгарди. Шундай бўлса-да, йигитлар масъулият билан ҳаракат қилиб, ғалаба учун охиригача курашишди.

Нодирбек Абдураззоковнинг алмаштирилиши? У ҳеч қандай жароҳат олгани йўқ, шунчаки ўйинга мослашишга бироз қийналди. Айрим вазиятларда хатоларга йўл қўйди. Шу сабабли уни алмаштиришга қарор қилдик.

Бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг қарши ҳужумда ўйнашга ўтдик. Ироқ ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Улар яккакурашларда яхши ўйнашди. 10 киши қолганда ҳам 2-3та вазиятлар ярата олдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Дарвозабонимиз эса ажойиб ўйин намойиш этди. Қизил карточкага келсак, бу вазиятни ўзимиз қайта кўриб, таҳлил қиламиз.

Чоракфиналдаги эҳтимолий рақиблар? Бугун муҳим 3 очкони қўлга киритдик, «В» гуруҳида ҳам қизиқарли курашлар бўлмоқда. Албатта, ўрганиб боряпмиз.

Индонезия билан Фарғонада бўладиган ўйин ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки барча жамоаларда ҳали имконият бор, улар ғалаба учун майдонга чиқишади.

Бугун катта куч сарфладик. Футболчилар эмоционал жиҳатдан ҳам толиқишди. Шифокорларимиз тикланиш устида ишлашади. Умуман олганда, кейинги беллашувга ҳам режа асосида тайёргарлик олиб борамиз», — дейди Ҳайдаров матбуот анжуманида.

Ўзбекистон 2-турдан сўнг 6 очко билан гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 3-турда 7 март куни Фарғонада Индонезия (3) билан ўйнайди. Шу куни Ироқ (3) Сурияга (0) қарши тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар