05.03.2023 13:20
3415
Теглар
«Қонли» ғалаба. Ўзбекистон ёшлари гуруҳдаги асосий рақибини енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлади (фоторепортаж)

U-20 Осиё Кубоги 2-турида Ўзбекистон ёшлар жамоаси гуруҳдаги асосий рақиб Ироқни минимал ҳисобда мағлуб этди. Пўлатхўжа Холдорхоновнинг голи Равшан Ҳайдаров жамоасини чоракфиналга яқинлаштирди. 

Беллашув анча оғир ўтди. Айниқса, биринчи бўлим сўнгида Шаҳзодбек Раҳматуллаев четлатилгач, ғалабани сақлаб қолиш қийинлашди. Шунга қарамай, футболчилар матонат кўрсатишди. Ҳатто камчиликда ўйнаб, ҳисобдаги фарқни ошириш учун имкониятлар юзага келди. Ироқнинг ҳужумларида эса ҳимоячилар ва таянчяримҳимоячилар жонбозлик кўрсатишди, ҳар бир тўп учун «жанг» олиб боришди.

Ғалабадан сўнг Ўзбекистон 6 очко билан яккапешқадамга айланди. Жамоа 7 март кунги сўнгги турда Индонезияга (3) ютқазмаса, 1-ўрин билан 1/4 финалга йўл олади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ироқ (3) ва Сурия (0) ўзаро баҳс олиб боришади.

Tribuna.uz мухбири қайноқ атмосферада ўтган «қонли» ўйинни стадиондан кузатган. Беллашувдан олинган суратларни томоша қилинг.

Суратлар муаллифи — Аъзамжон Иззатиллаев

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар