«Навбаҳор» 6 йиллик танаффусдан сўнг мавсумни ғалаба билан бошлади. Уч чизиқ вакили гол урган ўйиндан фотогалерея
Ўзбекистон чемпионатида янги мавсум старт олди.
Ўтган мавсумда кумуш медалларни қўлга киритган «Навбаҳор» 1-турда «Қизилқум»ни қабул қилиб, жавобсиз 3та тўп киритди. Биринчи бўлимда яримҳимоячи Жамшид Болтабоев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда ҳимоячи Игорь Голбан ва дебютант ҳужумчи Шоҳруз Норхонов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.
Навоий клуби иккинчи бўлимни яхши ўтказди, аммо дарвозабон ва ҳимоячиларнинг хатолари сабаб йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Эътиборлиси, «лочинлар» 6 йиллик танаффусдан сўнг мавсумни ғалаба билан бошлашди. Бабаян жамоаси «Нефтчи» билан пешқадамлик қилмоқда.
Намангандаги очилиш ўйинидан олинган сара фотосуратларни томоша қилинг.
Боймирза Халилов олган суратлар
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар