04.03.2023 23:06
6868
Теглар
«Сурхон» мавсум старти арафасида янги бош мураббийни тайинлади

«Сурхон» клуби Суперлига янги мавсумидаги дастлабки ўйинидан бир кун аввал жамоага янги бош мураббий тайинлади.

Клубни мавсумга Сергей Токов тайёрлаган бўлса-да, унда тегишли лицензия йўқлиги сабабли Термиз клубини расман Сергей Арслонов бошқариб боради. 

«Сергей Арслонов Ўзбекистондаги энг иқтидорли янги авлод мураббийларидан биридир. 2011 йилдан бошлаб Арсланов мураббийлик фаолиятини болалар футболида бошлаган. 2019 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоасига бош мураббий бўлиб, мамлакат ўсмирлар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшган.

2020 йилдан 2022 йил январигача Ўзбекистон футбол ассоциасияси техник директори лавозимида ишлаган. Ўтган йили Қирғизистонда бош мураббий бўлиб, «Дордой» клубига устозлик қилган. Арслонов «Дордой» билан ОФК кубогида ҳам иштирок этган. Айтиш жоизки, мутахассис ПРО лицензиясига эга», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Сурхон» 5 март куни 1-тур доирасида ОКМКга қарши саф тортади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар