04.03.2023 00:39
10934
Теглар
Саудия чемпионати. «Ан Наср» аутсайдер билан ўйинда 90+3, 90+12 ва 90+14-дақиқаларда голлар уриб, иродали ғалабага эришди

Саудия Арабистони чемпионатининг 19-турида «Ан Наср» ўз майдонида сўнгги поғонадаги «Ал Батин»ни қабул қилиб, суперкамбэк амалга оширди. 0:1 ҳисобида ютвазаётган мезбонлар 90+3, 90+12 ва 90+14-дақиқаларда голлар уришди.

Риёдликлар сафида Криштиану Роналду тўлиқ ўйнади, ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов 1-бўлимдан сўнг захирага олинди. 

«Ан Наср» очколарини 46тага етказиб, пешқадамликни сақлаб қолди. 2-ўриндаги «Ал Иттиҳод»да 44 очко бор. «Ал Батин» 6 очко билан 16-поғонага жойлашган.

Саудия чемпионати. 19-тур

Ан Наср — Ал Батин 3:1

3 март, «МРСООЛ Парк»

Голлар: Ғариб (90+3), Ал Фатил (90+12), Маран (90+14) — Лопес (17).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар