Сарабия: «Месси, Неймар ва Мбаппе билан ўйнаш яхши тажриба бўлди, аммо мен бирдам жамоада ўйнашни афзал кўраман»
Пабло Сарабия «ПСЖ»даги фаолиятидан норозилигини яширмади.
«Месси, Мбаппе ва Неймар билан ўйнаш ажойиб эди, бу — жуда яхши тажриба, лекин мен учун энг муҳими — ўзимни жамоанинг кераклиги аъзоси сифатида ҳис қилиш.
Фақат катта шахслар мавжуд клубда эмас, бирдамликни ҳис қила оладиган ва оилага айланадиган жамоада ўйнашни афзал кўраман.
Ўйнамаганимда бахтсиз эдим, шунинг учун «Вулверҳэмптон«га ўтишга қарор қилдим.
Фаолиятим давомида жуда кўп оғир дамларни бошдан кечирдим, энди ўз ишимдан завқ олмоқчиман. Ҳозир фаолиятимнинг гуллаган даврини ҳис қиляпман», — дея Сарабиянинг сўзларини келтиради The Telegraph.
30 ёшли яримҳимоячи 2019 йилдан 2023 йилгача «ПСЖ»да ўйнаган, шу йилнинг январ ойида эса «Вулверҳэмптон»га ўтди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар