04.03.2023 10:59
2953
Теглар
Ройс «Боруссия Д» сафидаги голлар сони бўйича рекордни такрорлади

Марко Ройс Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафида гол уриш борасидаги энг яхши натижани такрорлади.

33 ёшли ҳужумчи Бундеслиганинг 23-турида «Лейпциг» (2:1) дарвозасига пенальтидан тўп киритди.

Шу тариқа Ройс «Боруссия»даги голларини 159тага етказиб, Михаэл Цоркнинг рекордини такрорлади.

Таъкидлаш керакки, бу — профессионал даражадаги натижа. Ҳужумчи Альфред Прайслер дортмундликлар сафида ҳаваскорлар даражасида 177та гол урган.

Ройс — Дортмунд клуби тарбияланувчиси. У 2009-2012 йиллар оралиғида «Боруссия М»да ўйнаб, сўнг жамоага қайтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар