04.03.2023 10:00
1606
Теглар
«Бавария» Шупо-Мотинг билан шартномани узайтирди

Эрик-Максим Шупо-Мотинг «Бавария»да ўйнашда давом этади.

Камерунлик 33 ёшли ҳужумчи Мюнхен клуби билан шартномасини 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирди.

Аввалроқ Шупо-Мотингнинг маоши сезиларли даражада ошиши ва йилига 10 млн еврони ташкил этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди 

Ҳужумчи бу мавсумда жамоа сафида 24 ўйинда 15та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар