03.03.2023 17:02
1543
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Қозоғистон клуби билан дуранг қайд этди

«Динамо» жамоаси янги мавсум олдидан Тошкентдаги йиғин доирасида навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Вадим Абрамов шогирдлари бу сафар сўнгги мавсум Қозоғистон Премьер-лигасида иштирок этган «Арис» клубига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этди – 1:1. Рақиб 2-бўлим бошида пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Кожо Жоэль жавоб голига муаллифлик қилди.

3 март (жума)
Ўртоқлик ўйини. Тошкент
«Динамо» - «Арис» (Қозоғистон) - 1:1

Голлар: Кожо Жоэль 85 – 49 пенальти.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Евгений Назаров, Хуршид Убайдуллаев, Салим Мустафоев, Коике Юдай, Францис Нарх, Абдужамол Исроилов, Эркин Байдуллаев, Элгужа Григалашвили, Ҳазрат Турсунқулов, Кожа Жоэль.
Захирадан майдонга тушганлар: Р.Ягудин, К.Шарофутдинов, В. Оқбўтаев, Ж. Маликов, Дэррик, Дилшод Раҳматуллаев, М. Асадуллаев, Б. Мамадаминов, В.Акопов, Б. Абдувалиев, Б. Насимов.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар