Неймар «Бавария»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Гальтье тасдиқлади
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасида «Бавария»га қарши майдонга туша олмайди.
Парижликлар бош мураббийи Кристоф Гальтье бразилиялик футболчининг жароҳати сабабли немис клубига қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилди.
«Неймар кейинги икки ўйинда бизга ёрдам бера олмайди. У бизнинг энг яхши голеадорларимиздан бири, шундай экан бу жамоа учун катта йўқотиш», - дейди мураббий.
Маълумот учун, Неймар 19 февраль куни жароҳат олиб сафдан чиққанди. Дастлабки ўйинда «Бавария» Париждан минимал ғалаба билан қайтганди. Жавоб ўйини 8 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар