03.03.2023 16:06
4877
Анчелотти: «Барса» ғалабага ҳақли эмасди. Рақибнинг бундай ўйини бироз ҳайрон қолдирди»

Карло Анчелотти «Барселона»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) кейин рақибнинг ўйин услубидан ҳайрон қолганини айтди.

Испания кубоги яримфинали биринчи баҳси доирасида Мадриддаги ўйинда Каталония клуби 35,5 фоиз вақт давомида тўпга эгалик қилди. Бу «Барса» учун 2013/14 йилги мавсумдан буён энг ёмон кўрсаткичдир.

«Барселона» бу учрашувда ғалабага ҳақли эди, дея олмайман. Уларга қарши баҳс – назоратимиз остида ўтган ўйинлар орасидан энг яхшиларидан бири бўлди. Жавоб ўйинида ҳам мана шундай ўйин кўрсатсак, финалга чиқиш учун имкониятимиз бўлади. Аммо «Барса» ўз уйида тўп билан кўпроқ назорат қилишимизга қўйиб беради, деб ўйламайман. 

Тўғрисини айтсам, «Барса»нинг бундай ўйини мени бироз ҳайрон қолдирди. Улар ҳимояланишни яхши ўрганишди. Рақиб бу борада жуда кучли. «Реал» кўп вазиятларни бой берди, бу биз учун яхши ҳолат эмас», - дейди Анчелотти.

Маълумот учун, Каталониядаги жавоб баҳси 5 апрель куни ўтказилади. Унгача жамоалар 19 март куни Ла Лига доирасида ўзаро дуч келишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар