02.03.2023 18:59
5350
Теглар
Осиё кубоги U20. Жанубий Корея Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди, Тожикистон Иорданияга ютқазди

Осиё кубоги U20 1-тури доирасида С гуруҳидаги икки учрашув якунига етди.

Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтган куннинг дастлабки баҳсида Жанубий Корея Уммонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди – 4:0.

«Локомотив» стадионида кечган гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Иордания сон жиҳатдан камчиликда ўйнаганига қарамай, Тожикистон устидан ғалаба қозонди – 2:0.

Шу тариқа, 1-турдан кейин С гуруҳида корейслар ва иорданияликлар пешқадамга айланиб олди.

Осиё кубоги U20. 1-тур
Жанубий Корея U20 – Уммон U20 – 4:0

Голлар: Ким Ёнг Ҳак 30, Сун Жин Юнг 34, 58, Канг Сан Юн 90+2.

Тожикистон U20 – Иордания U20 – 0:2
Голлар: Али Ал-Азайзаҳ 7, Саиф Аддин Дарвиш, 27.
Четлатиш: Бокир (Иордания), 1.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар