02.03.2023 19:29
2620
Данило «Ювентус» билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди

Данило «Ювентус»даги фаолиятини давом эттиради.

Клуб расмий сайтига кўра, туринликлар бразилиялик ҳимоячи билан келишувни 2025 йилга қадар узайтирган.   

Данило Турин клубида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозирги кунга қадар жами 142 ўйинда майдонга тушиб, шундан 128тасида асосий таркибда ўйнаган.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсум 24 ўйинда 3та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар