Бугун, 1 март куни франциялик собиқ футболчи Жуст Фонтейн 89 ёшида вафот этди.
Франция миллий жамоасининг афсонавий ҳужумчиси 1958 йилги жаҳон чемпионатида 13та гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатган. Ҳозиргача ҳеч бир футболчи бир турнирда голлар сони бўйича Фонтейн рекордини янгилагани йўқ.
Франциялик собиқ ҳужумчи 1993 йил 18 август куни Марокаш туғилган. Футболдаги фаолиятини Марокашнинг «Касабланка» клубида бошлаган. Кейинчалик у фаолиятини «Ницца», «Реймс», «ПСЖ», «Тулуза» каби клубларда олиб борган.
У Франция чемпионатида 200 учрашув ўтказиб, 165 та гол киритишга муваффақ бўлган. Жуст 1956, 1958, 1960, 1962 йилларда Франция чемпионлигини қўлга киритади.
Франция миллий жамоасидаги илк дебютини 1953 йил 17 декабрда Люксембурга қарши ўтказади. 8:0 ҳисоби қайд этилган ўйинда Фонтен ҳет-трик қайд этади.
У 1958 йили Швецияда ўтган жаҳон чемпионатида жами 13та гол киритиб, жаҳон рекордини ўрнатган. Франция эса ЖЧда бронза медалларига эга чиққан. У миллий жамоада 21 ўйинда 30 гол киритишга эришган.
Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббий сифатида Франция миллий жамоаси, «ПСЖ», «Тулуза» ва Марокаш миллий жамоаларини бошқарган.