01.03.2023 21:51
3870
Равшан Ҳайдаров: «Ҳужумларга нуқта қўйишда ишлашимиз керак. Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади»

Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурияга (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ҳаммани футбол байрами билан табриклайман. Стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларимизни мамнун қила олдик. Ўйин қийин кечишини билардик ва бунга тайёр эдик. Сурия ҳам яхши жамоа. Зич ўйнашди. Умуман олганда, натижа адолатли.

Якуний вазиятлар борасида ишлашимиз керак. Ҳужумларга нуқта қўйишда қийналдик. Бунга сабаб ортиқча иштиёқ деб ўйлайман. Стандартлардан гол урганимиз хурсанд қилди. 

Йигитлар босим ҳис қилишди. Бу ёшда табиий ҳол. Биринчи ўйинда муаммолар бўлади. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Ироққа қарши кейинги баҳсга тайёргарлик ҳозирдан бошланади. Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ.

Умарали Раҳмоналиевнинг хатолари? Жамоа сардори бўлгани боис фаол бўлишга ва масъулиятни ўз зиммасига олишга ҳаракат қилди. Биринчи ўйинда хатолар бўлиб туради.

Аббос Файзуллаев? Уни жароҳат сабаб эмас, ҳисоб ишончли кўринишга келгани учун алмаштирдим. 

Керак бўлмаган вазиятларда сариқ карточка олдик. Кейинги баҳсларда бунга эътибор берамиз», — дея Ҳайдаровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар