01.03.2023 21:40
4366
Осиё кубоги U20. Эрон Қатардан устун келди, Австралия Вьетнамга мағлуб бўлди

Осиё кубоги 1-тури доирасидаги яна икки учрашув якунига етди.

Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтаётган В гуруҳи доирасидаги дастлабки баҳсда Австралия Вьетнамга мағлубиятга учраган бўлса, иккинчи учрашувда Эрон Қатардан устун келди.

Шу тариқа, В гуруҳида 1-турдан кейин Вьетнам ва Эрон 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 4 март куни 2-тур доирасида Эрон – Австралия, Вьетнам Қатарга қарши майдонга тушади.
 
Осиё кубоги U20. Эрон
Австралия U20 – Вьетнам U20 – 0:1
Гол: Нгуен Куок Виет, 6.

Эрон U20 – Қатар U20 – 1:0
Гол: Амин Хазбави, 65.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар